"Реал" футболчиси қамалиши мумкин

Mirjalol Normatov
17 апр 2020, 20:56
"Реал" ҳужумчиси Лука Йович Сербия прокуратурасига чақиртирилди.

"Marca" хабарига кўра, 22 ёшли форвард Сербияда ўрнатилган карантин қоидаларини бузгани сабабли Белградда бош прокурор билан учрашади. У ўзини ўзи изоляция қилиш қоидаларига бўйсунмасдан, севган қизи билан шаҳар бўйлаб сайр қилиб юргани сабабини тушунтириб бериши керак.

Йовични 1275 евро жаримадан 3 йиллик қамоқ жазосигача бўлган қарорлардан бири кутиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca