

"У жамоага келганида, тезда бир-биримизни тушуниб, ўйнаб кета олдик. Худди биз бунгача узоқ вақт бирга ўйнаганимиздек. Бу "Реал" футболчиларига ёқди. У доимо мотивацияга эга ва ўйин вақтида энергияга бой бўлади. Ғалабадан кейин "биз жаҳондаги энг яхши ҳимоячилар жуфтлигимиз" деб айтишим мумкин.
Оиламиз ҳам дўст. Худди анча вақтдан бери бир-биримизни биладигандек. Гарчи севган қизим Давид ҳақида гапирганида уни Алаба эмас, Абала деб атаса ҳам", - деди Милитао.



