"Реал" футболчилари жароҳатдан сўнг жамоа машғулотларига қайтишмоқда

Alisher
24 сен 2019, 13:31
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Иско жароҳатидан тикланмоқда ва умумий гуруҳдаги машғулотларга қайтди.

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Хавбек сонидан жароҳат олган эди ва эндиликда жамоадошлари билан биргаликда "Осасуна" билан ўйинга тайёргарлик кўрмоқда.

Якка тартибдаги машғулотларни шунингдек Марсело ва Лука Модрич ҳам давом эттиришмоқда.

Иско жорий мавсум "қаймоқранглилар" сафида 2та ўйинда майдонга тушди.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" - "Осасуна" учрашуви эртага Тошкент вақти билан соат 23:55да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: realmadrid.com