

Фабрцио Романонинг хабарига кўра, Мадрид клуби француз учун 31 миллион евро тўлайди. Келишувда бонуслар ҳам кўзда тутилган.
18 ёшли хавбек тиббий кўрикдан ўтди, барча қоғозлар имзоланган, битим эса ёпилди.
Қайд этиш керакки, ижара бўлмайди - "Реал" Камавингани "Ренн"дан харид қилади. Эдуардо "Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ вариантларини рад этди ва испан клубига ўтишни афзал кўрди.



