UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05Шерзод Файзиев қаерда?   2 11:50"Краснодар" бразилиялик футболчиси билан янги шартнома имзолади   0 11:29Леон Горецкага "Атлетико Мадрид" ва "Наполи" қизиқиш билдирмоқда  1 10:33«Олимпик» 7 нафар футболчи билан шартнома тузди  4 10:09Футбол, Ҳасанбой ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг  2 10:00УзПФЛ. «Нефтчи» етти нафар футболчини рўйхатдан ўтказди ва яна шунча футболчи билан хайрлашди  5 09:28FourFourTwo. Футбол тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилар рейтинги тузилди  5 08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  15 08:25«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди  1 07:55Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?  2 07:24Бугун Доминикан Республикасига қарши майдонга тушамиз  24 01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  6 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  6 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  6 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  1

"Реал" - Европа суперкубоги соҳиби Янгиликлар

"Реал" - Европа суперкубоги соҳиби

Европа Суперкубоги учун бўлган баҳсда "Реал" ва "Севилья" жамоалари ўзаро беллашишди.
Европа суперкубоги.

Реал Мадрид Испания – Севилья Испания 2:0
12 август, 23.45, «Кардифф Сити Стэдиум»
Бош ҳакам
: Марк Клаттенбург.

Голлар
: Роналдо (30, 49)

Реал Мадрид
- Касильяс, Пепе, Серхио Рамос, Коэнтрао (Марсело, 84), Роналду, Кроос, Бензема, Хамес Родригес (Иско, 73), Бэйл, Карвахаль, Модрич (Ильярраменди, 86).
Захира
: Кейлор Навас, Варан, Марсело, Арбелоа, Ди Мария, Иско, Илляраменди.
Севилья
- Бето, Коке (Фигеурас, 84), Парехо, Фацио, Фернандо Наварро, Каррисо, Крижовяк, Алекс Видал (Аспас, 66), Денис Суарес (Рейес, 78), Витоло, Бакка.

Огоҳлантиришлар
: Витоло (42), Карвахаль (45), Кроос (53), Наварро (66).

                           МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                    
ЯНГИЛАШ


Барча "Реал" жамоаси мухлисларини ушбу ғалаба билан табриклаймиз!

Ўйин тугади! "Реал" жамоаси Европа суперкубоги соҳибига айланмоқда!

90` "Севилья" юқори босим уюштирмоқда. Уйғонди булар, аммо энди кеч эмасми?

88`
Касильяс бекорга дарвозада турмаганини исботлади.

86`
"Реал" сафида сўнгги ўзгариш. Модрич ўз ўрнини Ильяррамендига бўшатиб берди.

84` Ўзгариш.
"Севилья": Коке ўрнига Фигуерас майдонга тушди. "Реал": Марсело Фабио Коэнтрао ўрнида ҳаракат қилади.

83`
Роналдо тўп билан олдинга қараб бораётган бир пайтда рақиб ҳимоячиси ундан тўпни олиб қўйди. Роналдо эса рақиби билан тўқнашиб кетди ва жароҳат олиб ётиб қолди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

78`
"Севилья" сафида яна бир ўзгариш. Денис Суарез ўрнига Рейес майдонга тушди.

75`
"Реал" ҳужумда ҳаракат қилмоқда. "Севилья" эса гол уришга шошилмаяпти.

73`
"Реал" таркибида ўзгариш. Хамес Родригез ўрнига Иско майдонга тушди.

71`
"Реал" жамоасининг ажойиб комбинацион ҳужуми. Гарет Бэйл, Бензема ва Модрич иштирокидаги ҳужумни Карим Бензема якунламоқчи бўлди. Лекин франциялик ҳужумчининг сўнгги зарбасига аниқлик етишмади.

68`
Хамес Родригезнинг кучли зарбасини Бето қайтаришга эришди.

67` Ўзгариш. "Севилья".
Видал ўрнига Аспас майдонга туширилди.

66` Огоҳлантириш. Наварро.

63`
Гарет Бэйлнинг жарима зарбасидан тепган тўпи "жонли девор"га тегиб қайтди.

Роналдо ўз "дубл"ини нишонламоқда

58`
Унаи Эмери жамоасининг ҳужумлари якунига етмай қолмоқда.

55`
"Севилья" ўтказиб юборилган иккинчи голдан кейин руҳан тушкунликка тушиб қолгандек. Унаи Эмери шогирдлари деярли олдинга боришмаяпти.

53` Огоҳлантириш.
Тони Кроос рақибига нисбатан қўпол ҳаракат қилди.

50` ГОООООООООООООООООООООЛ! Криштиано Роналдо! Тони Кроос бошлаган ҳужумни Бензема ривожлантирди ва Роналдо уни самарали тарзда якунлаб, ҳисобни 2:0га келтирди.

50
`Денис Суарез ва Витоло "Реал" дарвозаси томон юриш қилишмоқчи бўлишганди. Лекин уларнинг бу режаси иш бермади.

48`
"Севилья"нинг тезкор ҳужуми узилиб қолди. "Реал" эса позицион ҳужумни ташкил этишни режалаштирмоқда.

46` Иккинчи бўлим бошланди.

Криштиано Роналдонинг голи

Биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС!

45`
Жарима зарбаси самарасиз чиқди. Марк Клатттенбург биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб бермоқда.

44` Огоҳлантириш.
Карвахаль Денис Суарезни қоидани бузиб тўхтатиб қолди. Жарима тўпи.

42` Огоҳлантириш
. "Севилья" футболчиси Витоло Роналдога нисбатан қўпол ҳаракат қилди.

39`
Бэйлни уриниши самарасиз чиқди.

37`
Витоло жамоасининг ҳужумини ривожлантирди. Лекин уни қўллайдиган футболчи топилмади ва ҳужум узилиб қолди.

34` Хавфли вазият! Кариссо! Касильяс!
Рамоснинг хатоси жамоасига қимматга тушиши мумкин эди. Лекин Кариссо тепган тўпни Икер бартараф этди. Ҳисоб тенглашиши бир баҳя қолди.

33`
"Реал" ҳужумлар ёмғирини уюштиришдан чарчамаяпти. "Севилья" эса ҳозирча ўз ўйинини топиб олганича йўқ.

31` Гарет Бэйл Роналдонинг қанотидан тўпни жарима майдончаси томон оширди. Роналдо эса Бэйлни қанотидан кириб келди ва тўпни бир зарбаси билан дарвозага жойлади, 1:0! Чиройли ҳужум ва гол.

30` ГОООООООООООООООООООООООООЛ! Криштиано Роналдо!

28`
"Севилья" таркибидан Суарез ажойиб ўйнамоқда.

27` Бурчак тўпидан самара чиқмади. Лекин кейинги ҳужум анчагина хавфли кўриниш олди. Бенземадан тўпни қабул қилиб олган Роналдо яқин масофадан Бетони доғда қолдира олмади. Қойил, Бето!

24`
Роналдо ўз қанотидан "рейд" уюштирди ва жамоаси фойдасига бурчак тўпи ишлаб олди.

22`
Тўп билан "Реал" айни пайтда кўпроқ муомалада бўлмоқда.

20`
Ўйин анча жонланди. Жамоалар бирин-кетин ҳужумлар ташкил этишмоқда.

19` Хавфли вазият! "Севилья" жавоб қайтармоқда! Карвахаль ўз техникани кўрсатишга киришиб кетди жарима майдончаси олдида тўпни олдириб қўйди. Лекин унинг бахтига Касильяс рақиб футболчисининг зарбасини қайтаришга эришди.

18` Хавфли вазият!
Хамес Родригез ниҳоят кўриниш берди. Унинг ажойиб пасидан сўнг Гарет Бэйл яқин масофадан Бето дарвозаси томон зарба йўллади. Лекин Бето маҳорат кўрсатди ва жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

17`
Хамес Родригез ҳозирча деярли майдонда кўринмаяпти.

16`
"Севилья" футболчилари вазиятни бироз юмшатиш мақсадида тўпни ўз назоратларига олишмоқда.

15`
"Реал" ҳужумкорликни оширмоқда. Кетма-кет иккинчи бурчак тўпи амалга оширилди. Лекин барчаси самарасиз якунланмоқда.

14`
Роналдонинг ўзи жарима зарбасини амалга оширди. Лекин тўп дарвозагача бормади.

13`
Криштиано Роналдога нисбатан қоида бузилди. Жарима тўпи.

10`
"Севилья" футболчилари рақибни ўз жарима майдончалари атрофида анча зич тарзда кутиб олишмоқда.

9`
Гарет Бэйл жарима майдончаси ичига кириши билан йиқилди. Лекин Клаттербург бу вазиятга эътибор ҳам қаратмади.

8`
Тони Кроос ҳозирча энг фаол футболчилардан бири бўлмоқда. Тўпни рақибдан олиб қўйиб, жамоаси ҳужумини ташкил этишда жонбозлик кўрсатмоқда.

7`
Ҳозирча ўйин темпи кутилганидек юқори эмас. Жамоалар эҳтиёткорлик ишга солиб ўйнашмоқда.

5`
Гарет Бэйл оддий вазиятда тўпни майдон ташқарисига чиқариб юбормоқда.

4`
Тони Кросс рақибни тўпни олиб қўйди ва уни тезда Роанлдога оширди. Лекин Криштианонинг зарбаси Бетога қийинчилик туғдирмади.

3`
"Реал" ҳимоячилари бурчак тўпидан келган хавфни бартараф этишга муваффақ бўлишди. Тўп Карло Анчелотти шогирдлари назоратига ўтди.

2`
"Севилья" фаол бошлади. Биринчи бурчак тўпи.

1` УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! Европа майдонларида катта футбол қайтди! Ҳар иккала жамоаларга омад тилаб қоламиз!

Ажойиб манзара!



Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

Карлос Бакка дегани бугун нима хунар кўрсатаркин? Роналдо ва Бэйл жуфтлигичи? Қизиқ ўйин бўлади!

Карло Анчелотти бугун Хамес Родригез ва Тони Кроос каби жамоага янги келиб қўшилган юлдузларни асосий таркибда туширган. Роналдо ва Бэйл ҳам учрашувни асосий таркибда бошлашади. "Реал"нинг таркиби ҳужумкор ва юлдузли кўриниш олган. "Севилья" эса жамоавий ўйин эвазига мадридликларни мағлуб этишга уриниб кўради. Мавсум бошида ҳар қандай жамоа исталган рақибга етарлича қаршилик кўрсата олиши мумкин. Ғолиб жамоа номини тахмин қилишга шошилмаймиз ва ўйинни кутамиз.

"Кардифф Сити стэдиум"да ўйинолди тадбир бўлиб ўтмоқда. Раққосалар стадионга ташриф буюрган мухлисларга томоша кўрсатишмоқда.

Ўтган йилги суперкубок баҳси ёдларингдами? Зўр бўлганди-а? "Челси" - "Бавария" ўртасидаги даҳшатли жанг.. Сўнгги сониялардаги Хави Мартинезнинг голи ва пенальтилар серияси... Бу йилгиси ҳам ўтган йилгисидан қолишмайдиган даражада бўлади деб умид қиламиз.





Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари! Европада катта футбол байрами бошланмоқда! Европа чемпионлар лигаси ғолиби "Реал" ҳамла Европа лигаси соҳиби "Севилья" жамоалари Европа суперкубоги учун баҳс олиб боришади. Ушбу беллашувдан матнли онлайн трансляциясини "СА" ўқиб боришингиз мумкин. Учрашувни Сиз азиз футбол мухлислари учун Шаҳбоз Беғамов шарҳлаб боради.

- Учрашув соат 23:45да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика