

"Record" хабарига кўра, "қироллик клуби" даниялик суперюлдуз учун 60 миллион евродан воз кечишга тайёр турибди.
Ушбу трансфернинг амалга ошиши эҳтимоли юқори. Чунки "шпорлар" раҳбарияти бир йилдан кейин шартномаси якунига етадиган футболчисини сотиб, бир қанча маблағ ишлаб олмоқчи.
Ўтган мавсумда Эриксен "Тоттенхэм" таркибида 51 ўйинда қатнашиб, 10 гол урди ва 17 голга ассистентлик қилди. Унинг бозордаги нархи 100 миллион еврога тенг



