«Реал» – ЕЧЛда 150та ғалабага эришган илк клуб

Narzulla Saydullayev
26 апр 2018, 08:41
«Реал» ЕЧЛ ярим финалида «Бавария»ни мағлуб этди (2:1).

Мадрид клуби еврокубокларда 306-ғалабасига эришиб,  «Барселона» рекордини такрорлади.

Ушбу муваффақият «Реал» учун 150-ғалаба бўлди. Мадрид клуби ЕЧЛда 249та ўйин ўтказиб 48та дуранг ва 51та мағлубият қайд этган.

Ғалабалар сони бўйича «Барселона» (138), «Бавария» (128) ва «Манчестер Юнайтед» (114) клублари ундан кейинги ўринларда қайд этилган.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/GracenoteLive