"Реал" Чемпионлар лигасидаги ғалаба учун "Челси"га 18 миллион евро тўлайди

Оқил Абдубарноев
30 май 2022, 00:09
Мадриднинг “Реал” клуби “Челси”га ярим ҳимоячи Эден Азар трансфери учун 18 миллион евро тўлайди.

Бундай бонус "бланкос" бельгиялик футболчи билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқса тўланиши кўзда тутилганди.

Бироқ Азар ЕЧЛда асосий ўйинчи бўлолмади. 32 ёшли вингер якунланган мавсум Чемпионлар лигасида 3 та ўйинда майдонга тушиб, бирорта гол ура олмади.

Эслатиб ўтамиз, Азар 2019 йилнинг ёзида "Челси"дан "Реал"га кўчиб ўтганди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Fotball London

Сўнгги янгиликлар

Барча ›