“Реал” Бэйлни Англия клубига қўйиб юборишга тайёр
14 май 2019 09:13
Янгиликлар
“Реал” Бэйлни Англия клубига қўйиб юборишга тайёр
Мадридликлар уэльслик футболчини ижарага беришни ўйламоқда.
Қайд этилишича, Бэйл яна “Тоттенхэм” аъзосига айланиши мумкин. Футболчи Лондон клубида ижара асосида тўп тепиши мумкин. “Реал” унинг бир йиллик ижараси учун Лондон клубидан 10 млн фунт стерлинг сўрамоқда. Маълум бўлишича, Гаретнинг “Реал”даги ҳафталик маоши 600 минг фунтни ташкил қилади. “Реал” эса “шпорлар” футболчини ижарага олган тақдирда Бэйл маошининг маълум бир қисми — 250 минг фунтини тўлашини хоҳламоқда. Футболчининг Мадрид клуби билан шартномаси 2022 йил ёзида якунига етади.
Фикрлар