"Реал" Бенземага ўринбосар топди, у норвегиялик

Alisher
28 фев 2020, 13:12
"Реал" "Кристал Пэлас"нинг ёш форварди Александер Серлотга қизиқмоқда.

Футболчи ҳозирда ижара асосида Туркиянинг "Трабзонспор" клуби ўйнамоқда.

Хабар қилинишича, "қаймоқранглилар" скаутлари Туркия чемпионатининг бир неча ўйинларига ташриф буюришган.

"Реал" хўжайинлари Серлотни Карим Бенземанинг ўринбосари сифатида кўрмоқда.

24 ёшли норвегиялик футболчининг трансфер нархи 10 миллион еврога тенг.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Asistanaliz