"Реал" базасининг 85 гектар ерида янги шаҳар қурилади

Aslanov Jasurbek
14 май 2025
"Реал Мадрид" клуб базасидаги 85 гектар ерни инновацион район яратиш учун тақдим этади.

Вальдебебасда Мадрид инновацион тумани (MID) – "Реал" базаси ҳудудида жойлашадиган янги шаҳар тақдимоти бўлиб ўтди.  

Кластерда компаниялар, тадқиқотчилар ва тадбиркорлар бирга ишлаши, билим алмашиши, ғояларни илгари суриши ва амалга ошириши кутилмоқда.  

Тадбирда "Реал" президенти Флорентино Перес, Мадрид автоном жамоати президенти Исабель Диас Аюсо ва Мадрид мэри Хосе Луис Мартинес-Альмейда иштирок этди.  

Лойиҳанинг мақсади – инновациялар ва тадқиқотлар билан шуғулланадиган дунёнинг энг йирик компанияларини MIDда штаб-квартиралар яратишга жалб қилиш. Буни амалга ошириш учун "Реал" Вальдебебасда 85 гектар ер ажратади.  

"Бу лойиҳа – Мадрид учун Жанубий Европанинг технологик пойтахтига айланиш учун нодир имконият", – деди "Реал" президенти Флорентино Перес.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: realmadrid.com