

"Реал" ва adidas 2026/27 йилги мавсум учун захира форма тўпламини тақдим этди. "Футболканинг ёрқин пушти асоси клубнинг жаҳон миқёсидаги кўламини ҳамда чегаралар, тиллар ва маданиятларни енсиб ўтувчи умумий эҳтиросни ифодалайди. Дизайн лотин америкача геометрик нақшлардан илҳомланган. Форма V-симон ёқа ва манжетлардаги оқ қўшимчалар билан безатилган", – дейилади "Реал" хабарида.





