

Каталонияликлар 2019 йил март ойидан буён "класико"да ғалаба қозона олишмаяпти. Ўшандан бери улар кетма-кет битта дуранг ва тўртта мағлубият қайд этишган.
"Барса" устидан кетма-кет тўртта ғалаба - бу Мадрид клубининг 1960-йиллардан буён энг узоқ давом этган серияси ҳисобланади. 1962 йилдан 1965 йилгача "Реал Мадрид" кетма-кет етти марта ғалаба қозонган.
Ла Лиганинг иккинчи даврасида жамоалар 2022 йилнинг 20 март санасида учрашади.



