"Реал" - "Барселона" учрашуви ижтимоий тармоқда 4K форматида кўрсатилади

Aslanov Jasurbek
21 дек 2017, 17:17
"Одноклассники" ижтимоий тармоғи Ultra HD (4K) форматида видео трансляцияларни бошлайди.

4K сифатидаги илк трансляция "Реал" ҳамда "Барселона" ўртасидаги ЛаЛиганинг 17-тур учрашуви бўлади. Ушбу баҳс "Телеспорт" компанияси томонидан тақдим этилади ва уни Василий Уткин шарҳлайди. "ОК" юқори тиниқликдаги спорт онлайн-трансляцияни ўтказадиган биринчи ижтимоий тармоққа айланади.

Учрашувни "ОК" расмий сайтида, мобил иловаларида томоша қилишингиз мумкин.

"Одноклассники" йирик спорт мусобақаларини трансляция қилмоқда:

Жонли эфирларни миллионлаб инсонлар кўриб боришмоқда. "ОК"да ЛаЛига ўйинлари, баскетбол бўйича Европа Кубоги, UFC жанглари каби мусобақаларни жонли эфирда томоша қила оласиз.

"Реал" - "Барселона" учрашуви 23 декабрь куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 17:00да бошланади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›