

Маълумотларга кўра, бельгиялик хавбекка "Реал", "Барселона" ҳамда "Манчестер Юнайтед" томонидан қизиқиш бор.
24 ёшли футболчининг трансфер нархи 55 миллион еврога баҳоланмоқда.
Тилеманс 2019 йилдан бери "Лестер" шарафини ҳимоя қилиб келади. У 112 ўйинда 18 та гол урган ҳамда 19 та голли узатмага муаллифлик қилган.



