«Реал» — «Арсенал» учрашувини ўтган йилнинг энг яхши ҳаками бошқариб боради

Khoja
15 апр 2025, 08:52
«Реал Мадрид»- «Арсенал» ўртасидаги EЧЛ чорак финал жавоб учрашувида ишлайдиган ҳакамлар маълум.

Мадриддаги учрашувни 2024 йилнинг энг яхши ҳаками Франсуа Летексье бошқариб боради. Франциялик ҳакамга қанотларда ҳамюртлари — Меҳди Раҳмони ва Сирил Мугнье ёрдам беради.

Франсуа Летексье бундан аввал «Реал Мадрид»нинг тўртта учрашувида ҳакамлик қилган бўлса, «Арсенал» учун дебют баҳси бўлади.

 Эслатиб ўтамиз, «Реал» ва «Арсенал» ўртасидаги жавоб учрашув 16 апрелга белгиланган. Жамоаларнинг илк учрашувида Лондон клуби 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Маълумот учун, Франсуа IFFHS томонидан 2024 йилнинг энг яхши ҳаками деб топилганди.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: sports.ru