"Реал" 2023 йилда Рис Жеймсни харид қилмоқчи

Alisher
29 апр 2022, 17:37
"Челси" ҳимоячиси Рис Жеймс Мадриднинг "Реал" клуби қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

Журналист Низар Кинселланинг хабарига кўра, "қаймоқранглилар" футболчи билан 2023 йилда шартнома имзолашга уринишларини маълум қилиш учун у билан алоқага чиқишди.

АПЛда 5та гол ва 6та ассист қайд этганига қарамай, Жеймс "Челси"да энг кам оладиган ўйинчилардан бири. Янги хўжайиннинг бош мақсадларидан бири 2025 йилга қадар шартномаси мўлжалланган ўйинчи билан битимни узайтириш бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Жеймс "Челси" тарбияланувчиси ҳисобланади ва 2019 йилнинг ёзидан бери Лондон клуби асосий жамоасида ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/nizaarkinsella