

“Боруссия Д” аъзоси Жуд Беллингем келажакда “Реал” футболчисига айланиши мумкин. Мадридликлар 18 ёшли хавбекни кузатиб келади ва у билан 2023 йилда шартнома имзолашни хоҳлашмоқда.
Қайд этилишича, дортмунликлар Беллингемнинг трансфер масаласини фақатгина “Реал” билан муҳокама қилмоқчи. Инглиз жорий мавсум жамоа либосида 37 ўйинда қатнашиб, 6+12 натижага эришди.



