"РБ Лейпциг" "Реал"нинг Диомандe бўйича иккита таклифига рад жавобини берди — Bild

1 авг 2026, 10:00
Испаниянинг "Реал" ва Германиянинг "РБ Лейпциг" клублари ўртасидаги музокараларнинг янги босқичларидан сўнг Кот-д’Ивуар терма жамоаси вингери Ян Диомандeнинг трансфери бўйича узил-кесил келишувга эришилгани йўқ.

Бу ҳақда Германиянинг нуфузли "Bild" нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, "РБ Лейпциг" "Реал"нинг 100 миллион ва 115 миллион евролик иккита таклифини рад этган. Таъкидланишича, Германия клуби энди кафолатланган 120 миллион евро талаб қилмоқда, умумий бонуслар билан бу сумма 135 миллион еврога етиши мумкин.

Аввалроқ бошқа бир инсайдер, Романо, Диоманд Мадриднинг "Реал" клубининг янги ўйинчисига айланиши, битим суммаси эса 100 миллион евродан ошиши ҳақида хабар берган эди.

Диоманд 2025 йилдан бери "Лейпциг" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 2025/2026 йилги мавсумда у 36 та ўйинда иштирок этиб, 13 та гол ва 10 та голли узатмага муаллифлик қилди. "Transfermarkt" интернет-портали маълумотларига кўра, футболчининг тахминий қиймати 90 миллион еврони ташкил этади. Германия клуби билан амалдаги шартномаси яна тўрт йилга мўлжалланган. Якунланган ЖЧда Ян тўртта учрашув ўтказиб, битта ассистни ўз ҳисобига ёзиб қўйган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Bild