

Бу ҳақда футболчининг агенти Мино Райола маълум қилди.
"Тўғрисини айтишим керак: Йўқ, Погба "Барселона"га ўтмайди. Биз бу клуб билан музокара ўтказдик, аммо улар Погбани харид қила олишмайди. 85 млн. евро ва бонус тўлай оладиган 3 клуб қолди. "Ювентус" футболчини камида бир йил олиб қолишга қарор қилди. Погба яхши таклиф бўлса клубни тарк этиш шарти билан "Ювентус"даги келишувини узайтирди" - дейди Райола.



