Райола Погба борасидаги бир неча хабарларни тасдиқлади

Mirjalol Normatov
7 июл 2019, 11:41
"Манчестер Юнайтед" футболчиси Поль Погбанинг агенти Мино Райола мижози бошқа жамоага ўтишни истаётганини тан олди.

"Поль бошқа жамоага ўтишни истаётганини барча билади. Биз айни дамда унинг хоҳишини бажариш жараёнидамиз. Полнинг кайфияти қандай эканлигини ҳозирда ҳамма кўриб турибди.

Клубдаги барча: бош мураббийдан тортиб, клубнинг эгалари ҳам унинг истаги қандай эканлигини билиб бўлган", - деди Райола.

Олдинроқ футболчининг ўзи ҳам бошқа жамоага ўтиш истаги борлигини айтиб ўтганди. Унинг хизматларига "Реал" томонидан қизиқишлар бўлмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›