Райола Ибрагимовични "Реал"га таклиф қилишга тайёр

Alisher
23 июн 2020, 16:15
"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович Испанияга қайтиши мумкин.

Швециялик форварднинг агенти Мино Райола мижозининг хизматларини "Реал"га таклиф қилишга тайёр.

38 ёшли Ибрагимовичнинг "Милан" билан тузган шартномаси шу ёзда якунига етади, уни узайтириш борасида музокаралар бошланмаган.

Ибрагимович юқори даражада ўйнашда давом этмоқчи ва Мадридга йўл олишга қарши эмас.

Эслатиб ўтамиз, швед олдинроқ Испанияда "Барселона" таркибида ўйнаган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Don Balon