UZ

Сўнгги янгиликлар

00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  17 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  3 23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  13 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  1 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

Равшан Ҳайдаров кечаги ғалабадан кейин нималар деди? Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров кечаги ғалабадан кейин нималар деди?

Кеча Ўзбекистон U-22 терма жамоаси БАА ёшларини мағлуб этиб Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.

Мазкур баҳс 2:0 ҳисобида якун топди. Учрашувдан сўнг жамоамиз бош мураббийи Равшан Ҳайдаров қуйидаги фикрларни билдирди: 

- "Ҳаво жуда иссиқ бўлишига қарамай, шогирдларим характер кўрсатишди. Бу ўйинда биз ўйланган тактика эвазига зафар қучдик. Бугун куч жиҳатдан бир-бирига яқин жамоалар кураш олиб борди. Ҳимояда хатога йўл қўймаганимиз сабабли гол ўтказмадик. Ўйиннинг бошидан охиригача назоратни ўз қўлимизда ушлаб турдик. Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритганимиздан хурсандмиз. Энди бу ғалабани ўз мухлисларимиз билан нишонлаймиз". 

Ўз навбатида БАА U-22 терма жамоаси бош мураббийи Ҳассан Ал Абдули ҳам ўйин борасидаги фикрларини айтиб ўтди: 

- "Бизда ўйиндан олдин ғалабага бўлган ишонч юқори эди, ҳатто дуранг ҳақида умуман ўйламагандик. Биринчи таймда ҳужумкор футбол намойиш эта олмадик. Шу боис иккинчи бўлимда ниманидир ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Аммо рақиб бизга қараганда яхши ўйнади ва ўз ўйинимиз кўрсатиш имконини бермади. Қолаверса, ўзбекистонлик футболчилар жисмоний ва тактик томондан кучли кўринди. Ўзбеклар мураббийси турнир аввалида айтиб ўтганди: "Биз 20га яқин ўртоқлик учрашуви ўтказдик, бу жамоа икки йилдан бери бирга ўйнаяпти" деб. Лекин бизнинг жамоа йиғилганига энди 37 кун бўлди. Албатта, бу ҳам ўз таъсирини кўрсатди, лекин мағлубиятга баҳона бўла олмайди".

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика