UZ

Сўнгги янгиликлар

09:25Мбаппе: "Франция ЖЧ-2022 финалигача бўлгани каби ўйнашни истади"  0 08:55Роналду ва "Ювентус" ўртасида деярли 20 миллионлик маҳфий келишув бўлган. Бу ишни прокуратура ҳам ўрганмоқда  0 08:38Куман йирик мағлубиятга изоҳ берди  0 08:14Дешам Нидерландия билан ўйиндаги йирик ғалабадан сўнг фикр билдирди  0 07:53Мбаппе дублдан сўнг Бенземани ортда қолдирди, рекордгача яна 15 та гол қолди  3 07:3041 ёшли Златан Евро саралашида майдонга тушган ёши энг катта футболчи бўлди  0 07:13Olamsport: Энди Руис Тайсон Фьюрига "вызов" ташлади, Сауль Альварес тарихдаги энг яхши боксчи номини айтди  0 04:30Ўзбекистон U-23 бу сафар Африка термасини мағлуб эта олмади  7 02:46Евро-2024 саралаши. Франция ўз майдонида Нидерландияни, Бельгия сафарда Швецияни аяб ўтирмади  8 01:43Ўзбекистон U-23нинг Кот-д`Ивуар U-23га қарши ўртоқлик ўйини учун таркиби маълум!  3 01:15Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Боливия 1:0  4 01:02Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Шомуродовнинг голи эвазига Боливияни мағлубиятга учратди  176 00:47Сан-Марино термаси футболчиси Европада рекорд қўйди  3 00:09Евро-2024 саралаши. Франция - Нидерландия, Швеция - Бельгия ва бошқа баҳсларнинг асосий таркиблари маълум!  1 23:57Ўртоқлик ўйинлари. Осиё ва Жанубий Америка термалари ўртасидаги баҳсларда ғолиблар аниқланмади  6

Равшан Ҳайдаров: "Чемпионлик осон қўлга киритилмайди. Бунинг ортида катта меҳнат, йиллаб кўрилган тайёргарлик ётади" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Чемпионлик осон қўлга киритилмайди. Бунинг ортида катта меҳнат, йиллаб кўрилган тайёргарлик ётади"

U-20 Осиё Кубогининг финалидан кейинги матбуот анжуманида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ва жамоа сардори Умарали Раҳмоналиев иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Халқимизга ва мухлисларимизга чиройли ғалаба тақдим этганимиздан хурсандмиз. Ўйин атмосфераси ажойиб эди. Стадиондан ташқарида ҳам мухлислар бутун Республика бўйлаб ўйинларимизни томоша қилиб, бизни қўллаб-қувватлашди. Йигитларга ҳам раҳмат айтаман. Ироқ ҳам кучли ўйин намойиш этди. Ўйиндаги устунлигимиз ғалабага олиб келди.


Раҳмоналиев: Бугун бизни қўллаб-қуватлаган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Ғалабани халқимизга бағишлаймиз. Олдимизда жаҳон чемпионати турибди, ушбу турнирда ҳам яхши натижалар кўрсатишга ҳаракат қиламиз.


- Бугунги ғалаба ОФКдаги биринчи ғолиблигингиз эмас. Ўйиндан сўнг ичингиздан нималар ўтди?

- Бу иккинчи титулим саналади. Биринчиси U-23 чемпионати эди. Ўзбекистон билан U-20 да ҳам чемпион бўлиш насиб қилди. Қилган ишингни мевасини кўрсанг, хурсанд бўласан ва кучга тўлиб, олдинга қараб ишлашга мотивация топасан.


- Учрашувдан учрашувга мухлисларимиз стадионни тўлдириб боришди. U-23 билан хорижда ғолиб чиққансиз. U-20 билан уйда ғолибликка эришдингиз. Жамоа руҳий босимдан қандай чиқиб кетди? Йигитларга нималарни уқтирдингиз?

- Кўпчилик учун бу биринчи марта содир бўлди. Буни ҳар доим тушунтириб келдик. Бу атмосферадан йигитлар куч олишлари керак, албатта, масъулиятни унутмаган ҳолда. Бунга секин-секин кўникиб боришади. Бугун Президентимиз ҳам келдилар, йигитларни озроқ ҳаяжон босди. Олдинги ўйинларда босимни енгиб ўтишганди. Яна ҳам кўриб чиқамиз. Менга шундай кўринди.


- Қайси чемпионлик сиз учун қийинроқ қўлга киритилган: U-23 биланми ё U-20 билан?

- Ўйлайманки, чемпионлик осон қўлга киритилмайди. Бунинг ортида катта меҳнат, йиллаб кўрилган тайёргарлик ётади. Бу жамоа билан ҳам шундай бўлди. Биз ютуқларга интилиб яшадик. Ўзбекистонда бўлиб ўтган мусобақанинг ютуғи – бу мухлислар. Уларнинг қўллаб-қувватлаши куч-қувват бағишлаб турди. 120 дақиқалаб босим остида ўйнаш осон эмас, албатта. Умуман олганда, ғалаба меҳнатга яраша бўлди. U-23 билан ҳам мурожаатларни тинглаб тургандик. Ҳар бир чемпионлик тагида катта меҳнат ётади.  


- Раҳмоналиевга савол. Бугун дарвозабонимиз Отабек Боймуродов 2-3 та яққол вазиятларда термани қутқариб қолди. Унинг ҳаракатлари хусусида нима дея оласиз? 

- Отабек Боймуродов ўйиндан ўйинга кучайиб борди. Дарвозабон бежиз ярим жамоа деб аталмайди. У мураббийларнинг ишончини оқлади. Статистикага эътибор берсак, энг кам гол ўтказиб юборган жамоа бўлдик. Бу ҳимоя ва дарвоза мустаҳкамлигидан далолат беради. Демак, худди шу йўсинда ишлашда давом этамиз.


- Умарали Раҳмоналиевга савол: Пенальти тепаётганингизда ва ундан кейинги ҳиссиётлар қандай бўлди?

- Умарали Раҳмоналиев: Пенальтига келадиган бўлсак, бу менга топширилган эди. Мен фақат гол уришим керак эди. Ўйиндан кейин ғалаба голи хаёлимга келгани йўқ. Ғалаба Аллоҳ томонидан берилади. Меҳнатни бутун жамоа қилди, бу эса ғалабага олиб келди. Захирадаги футболчилар ҳам бизни ич-ичларидан қўллаб туришди ва биз буни ҳис этган ҳолда, ўйнадик. 


- Чемпионлик қўлга киритилди. Бу жуда катта натижа. Жамоангиз мусобақага тайёргарликни расмий ўйинларсиз бошлади. Жаҳон чемпионатигача жамоанинг қайси жиҳатларини кучайтирмоқчисиз?

- Бир ярим йил ичида танлов амалга оширдик. Четга чиқмасдан, ким билан ишлашни танлаб олишимиз керак эди. Кейинроқ халқаро мусобақалар орқали ўйин фалсафаси ва тактикаси устида иш олиб бордик. Йигитлар ҳозир кўз юмиб бўлса-да, схемани тушунишади. Кўз юмиб эмас, албатта, лекин шунчалик чиқишиб кета олишди. Улар ҳар хил фалсафа ва тактика бўйича ҳаракат қила олишади. Бу йигитлар билан буни амалга ошириш қийинчилик туғдирмайди. Битта камчилигимиз бор – кам гол урамиз. Шуни устида ишлашимиз керак.

- Турнирнинг энг яхши футболчиси Аббос Файзуллаев бўлди. Равшан Ҳайдаров мураббий сифатида, Раҳмоналиев эса жамоа сардори сифатида қандай фикрда?

- Равшан Ҳайдаров: Албатта, чемпион бўлган жамоамиз таркибида кўп футболчиларимизнинг яхши жиҳатлари бор.  Улар орасида Аббос нисбатан  ажралиб турди. У муносиб равишда мусобақанинг энг яхши футболчиси бўлди. Асосийси, ўсишдан тўхтаб қолмаслик керак. Иқтидорли футболчиларимиз талайгина.


- Усмонали Раҳмоналиев: Аббос жамоадаги етакчилардан бири саналади. Жамоада ҳар бир футболчининг ўрни бор. Агар жамоавий ўйин бўлмаса, у ҳам эҳтимол бу даражад бўлмасди. Аббосни ушбу ютуққа маъқул кўришдими, у бунга лойиқ. Буни у кўрсатган ўйинларда ҳам кузатсак бўлади.

Рейтинг: +39   

Фикрлар

+9   
18 мар 22:42:53
Jasur/barsa
Ravshan aka ofarin sizga, siz Oʻzbekistondegi eng zoʻr murabbiysiz. Negativlaga etibor bermasdan ishlashda davom etin, hali siz bilan birgalikda koʻp marralani zabt etamiz. Siz Chempionsiz.
+7   
18 мар 22:40:15
PFC Pahtakor
Ravshan Akmalovich o'zbekiston futboli tarixiga kirdiz sizga xam rahmat faoliyatingizdagi oltin dubl muborak
+6   
18 мар 23:15:27
Жахонгир Асомов
Ким Нима дейса дейсин,Равшан ака Узбекистонни Энг кучли ва омадли мураббийи.
+6   
18 мар 23:06:02
UZB-Абу-Даби
Шу гапимни ёзаман эгаси топиб олали. Равшан Ҳайдаров сизни кура олмайдиганларга яна бир бор курсатиб қуйдингиз баракала
+6   
18 мар 22:46:26
PFC Pahtakor
G'alaba muborak axli o'zbekiston
+6   
18 мар 22:43:30
Faqat Rosti
Bollaga raxmat ravshan aka sizga xam raxmat
+5   
19 мар 04:32:13
Izzatillo89!
Ilyos Ergashev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хаммаси зур булдию давлат рахбарини кубокни кутаргани бачканалик булиб кетди, биринчи марта куришим бунака холатни, бир йиллари насаф афк кубокни олгандаям сал бачкана эпизодлар булганди майдонда чопон кийган чоллар богча боллар юрганди такдирлаш маросимида
Президент болалар билан кубок кутариши бачканаликмас. Колган спортчиларгаям мотивация беради. Давлат рахбарм у сал хисоблаб йозинг
+5   
19 мар 00:30:32
Nodir Bek
Ravshan Haydarov murabbiy emas deb fikrlardim, lekin, bugun xato o'ylashimni isbotlab berdiz aka gap yo'q... Olayotgan oyligiz halol bo'lsin aka Alloh rozi bo'lsin! Penaltidan gol urganimizdan keyin 5-4-1 sxemaga o'tdiz gap yo'q hamma murabbiy shunaqa qiladi to'g'ri lekin pala partishlik bilan lekin bugun tartib bilan o'ynashdi bolla... HAMMAGA CHEMPIONLIK MUBORAK AZIZLAR!
+5   
19 мар 00:10:29
TeMuR1994
milliy terma jamoanixam chempion qilish nasib qilsin Rovshan og'amizga
+5   
18 мар 23:16:27
BXZ BXZ
Максуд-Челси-Навбахор фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
U 23 адашмасам хитойда 2018 да чемпион булганмиди? Бу бола ушанда 15 ёш булармиди, хозир U20 да уйнаяпкан булса,тушинмадим
Нега тушинмайсиз у состав бошка бу состав бошка . Хитойдаги чемпионлик кор жанги бу́лганди у ерда 23 ёшлилар бу́лганди бу ерда 20 ёшлилар бу́лди . Бу чемпионат мухлисларимиз жанги бу́лди .
+5   
18 мар 23:11:06
Bekzod Sharipov
Ravshan Haydarov qilgan tanqidlarim uchun uyaldim. Ming rahmat. Yashang. 2 marta chempion qildingiz jamoamizni. Qorli final va g'alaba doim yodimda. Endi bunisi ham. Ajoyib bo'ldi hammasi. Rahmat butun terma jamoa a'zolariga.
+4   
19 мар 08:13:30
Азим Исмаилов
Izzatillo89! фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Президент болалар билан кубок кутариши бачканаликмас. Колган спортчиларгаям мотивация беради. Давлат рахбарм у сал хисоблаб йозинг
1998 йилдаги жч да Франция чемпион булганида агар адашмасам Ширак Билан 2014 йилдаги эсда германия чемпион булганида меркел Билан кубок кутаришганди(мани эслаганларим)
+4   
18 мар 23:35:37
ovechkin 64
Bekzod Sharipov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ravshan Haydarov qilgan tanqidlarim uchun uyaldim. Ming rahmat. Yashang. 2 marta chempion qildingiz jamoamizni. Qorli final va g'alaba doim yodimda. Endi bunisi ham. Ajoyib bo'ldi hammasi. Rahmat butun terma jamoa a'zolariga.
Ха, айибини тан олмок хам мард кишини иши.
+4   
18 мар 23:32:36
Бахтийор Ашуров
Барчангизга раҳмат!
+4   
18 мар 22:50:34
Oybek_Avazovich
Olgʻa OʻZBEKISTON gʻalaba muborak boʻlsin
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика