UZ

Сўнгги янгиликлар

19:34АПЛнинг 3 та клуби Верраттини нишонга олди  0 19:12"Насаф" Руминия жамоаси билан муроса кўчасини танлади  1 18:55"Манчестер Сити" – "Реал". Тахминий таркиблар  14 18:38"Реал" ҳужум чизиғида ажойиб ўйинчилар йиғилган" — Гвардиола  8 18:20CAFA аёллар футзал мусобақаси. 9 та тўп киритилган учрашувда Ўзбекистон Туркманистондан устун келди  2 18:05Расман: "Олимпик" футболчиси "Локомотив"га ўтди  1 17:40"Реал" ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  15 17:17Анчелотти "Реал"ни тарк этишини билади  24 16:50"Манчестер Сити" икки футболчи учун 200 млн евро сарфлашга тайёр  12 16:22Анчелотти "Манчестер Сити"га қарши тўқнашув олдидан бир қатор позициялардан хавотирда  24 15:58"Манчестер Сити" – "Реал" учрашуви ҳаками маълум  57 15:38Расман: Қозоғистонлик футболчи "Челси"га ўтди  17 15:23"Динамо" назорат баҳсида Тожикистон клубини йирик ҳисобда ютди, Станоевич бурчак зарбасидан гол урди  4 14:58U-17 халқаро ўртоқлик турнири. 6 та гол урилган баҳсда Ўзбекистон Словакияга мағлуб бўлди  8 14:25Слот "Ливерпул"га словакиялик ҳимоячини олиб келиши мумкин  2

Равшан Ҳайдаров: "Бу ғалаба билан ҳали ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Бу ғалаба билан ҳали ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ"

U-20 Осиё кубоги 1-тури доирасидаги Ўзбекистон – Сурия (2:0) учрашувидан кейин Ўзбекистон U-20 термаси устози Равшан Ҳайдаров матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида 

- Аввало, футбол байрамини чиройли бошлаб олганимиз билан табриклайман! Айниқса, мухлисларимизни алоҳида эътироф этган бўлардим. Уларга ғалаба тақдим этганимиздан хурсандмиз. Ўйин қийин кечишини билар эдик. Сўнгги нуқтани қўйишда ишлашимиз кераклиги кўриниб турибди. Ўйлайманки, стандарт орқали голлар уриб, ҳақли ғалабага эришдик.

- Футболчиларнинг олдинги чизиқдаги палапартишликлари, ҳужумдаги нўноқликлар биринчи ўйин босими билан боғлиқми?

- Босим, ҳаяжон бўладиган нарса. Ўйинчиларимиз ўйинни боғлашда, ҳужумни якунлашда қийналишгани иштиёқ ҳаддан ташқари кўплиги билан боғлиқ. Ҳужумга нуқта қўйишда қийинчиликка дуч келдик, совуққонлик етишмади. Бу ёшда бундай ҳолатлар учраб туради. Ҳимоядан чиқишда, марказда ҳаммаси меъёрида кечди. Стандартлар эса олдинги чизиқдаги ҳаракатлар маҳсули.

- Умарали Раҳмоналиев илк тур бўлгани боис ҳаяжонланиб ўйнадими?

- Нафақат Умаралида, ҳаммада бўлди. Сурия яккакурашларда бақувват жамоа. Бу кўриниб турибди. Умуман олганда, йигитларимизга раҳмат. Ўйлайманки, ўз савияларини намойиш этиб, чиройли ўйин кўрсатишди.

- Аббос Файзуллаевнинг алмаштирилмагани, яъни ўйин охирида алмаштирилиши унинг ўрнини босадиган футболчи топилмаганиданми?

- Аббос жисмонан тайёр. Охирида чарчаб қолгани кўринди. Алмаштириш режамиз бор эди.  Ҳисоб ишончли кўринишга келгандан кейин, вақти келган пайтда алмаштирдим. Захирада ўйинни кучайтирадиган футболчиларимиз бор, албатта. Аббос керак пайтда югурмасдан ҳам, бехато ва керакли пасларни бера олади. Захирамизда кучайтириши мумкин бўлган ўйинчилар бор. Барибир биринчи баҳсда киришиб кетиш қийин. Шуларни ҳисобга олган ҳолда ўйиннинг охиригача ушлаб турдим. Кўп югурмаса ҳам? тўғри пас бериш қобилияти бор. Бугун ҳам жуда яхши ўйин кўрсатди.

- Йигитларимиз олган сариқ карточкалар даврозамиздан анча узоқда кузатилди. Ҳуштак чалингач, тўпни ўзлари билан бирга олиб кетишяпти, яхшики, ҳакам буни пайқамади...

- Иккала карточка ҳам сиз айтгандек, иштиёқ баландлиги туфайли юзага келди. 2-таймда Сурияни прессинг остида ушлаб туришни режалаштиргандик. Йигитларга ўйиндан олдин ҳам, ўйин давомида ҳам бундай ҳолатларга йўл қўймасликни таъкидладик. Бу ўйиннинг бир қисми. Йигитлар ҳам буни тушунишади деб ўйлайман. Мухлислар жуда кўп эди, йигитлар бундай атмосферада ҳали ўйин ўтказишмаган, шу ҳам сабаб бўлиши мумкин. 

Муҳими, уч очкони қўлга киритдик. Ҳозирданоқ кейинги турларга ҳозирлик кўришни бошлаймиз. Жисмоний ҳолатни тўғрилаш устида иш олиб борамиз. Биз учун ҳар бир ўйин муҳим аҳамият касб этади. Бу ғалаба билан ҳали ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика