UZ

Сўнгги янгиликлар

16:35Расман: Шуҳрат Муҳаммадиев "Локомотив"га қайтди  2 16:21Инсайд тасдиқланди: Озарбайжон клуби Раҳмоналиевни сотиб олди  1 16:01Расман: "Челси"га янги бош мураббий тайинланди  3 15:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-23 Осиё Кубоги 1-тур ўйинига тайинлов олди  0 15:27Аббос Отахонов: “Иложи борича юқори ўринлар учун курашамиз”  1 15:05"Насаф" легионер футболчиси билан хайрлашди  6 14:49"Хоразм" машғулотлари Championat.asia объективида  0 14:30Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман"  7 14:10"Хоразм" Тошкентда тайёрланмоқда  2 13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  8 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  3 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  2 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  4 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  4

Равшан Ҳайдаров: "Жаҳон чемпионатига борадиган таркибни деярли аниқлаб олдим" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Жаҳон чемпионатига борадиган таркибни деярли аниқлаб олдим"

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров кечаги Қирғизистонга қарши ўйиндан сўнг учрашув, Жаҳон чемпионати ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Уч кунлик йиғинимиз доирасида Қирғизистонга қарши ўйин режалаштирилганди. Рақибимиз сафида биздан катта ёшдаги футболчилар ўйнашади. Бугунги баҳсга жиддий тарзда ёндошдик. Бугун биринчи бўлимда яхши ўйнадик. Иккинчи бўлимда эса хотиржамлик дея олмайман, оддий қўпол хатолар содир бўлди. Биринчи гол ўтказиб юборилган вақтда марказий ҳимоячиларимиз тўпни йўқотишди. Иккинчи голга келсак, Акром Комиловнинг қўпол хатосидан сўнг пенальти белгиланди. Йигитлар билан ушбу хатоларни кўриб чиқамиз, тайёргарлик жараёнида бу табиий ҳолат", - дейди Равшан Ҳайдаров.

"Ушбу йиғинда икки нафар асосий футболчимиз иштирок этмади. Жавоҳир Соҳибов ва Одил Ҳамробеков ўз клублари сафида ОЧЛдаги муҳим ўйинларда иштирок этишди".

"Жамшид Болтабоев жароҳати туфайли мундиалга бормаслиги аниқ бўлди. У ҳали индивидуал тарзда ҳам машғулотларни бошлагани йўқ. Болтабоев ярим ҳимояда ижодкор футболчи ҳисобланади. Бироқ унинг ўрнини босадиган ўйинчилар топилади деб ўйлайман".



"11 майдан Тошкентда навбатдаги йиғинни бошлаймиз. Бу йиғин доирасида "Оқ-тепа" билан ўртоқлик учрашувини ўтказамиз. 19 майда юртимиздаги йиғинни тугатамиз. 20 майда йўлга чиқамиз, 22 майда Янги Зеландияга етиб борамиз. 2 кун ўтгач Веллингтонда Панамага қарши ўртоқлик учрашувини ўтказамиз. 28 май куни Чристчурч шаҳрига етиб борамиз. Айнан ўша ерда Гондурасга қарши илк учрашувимизни ўтказамиз".

"Жаҳон чемпионатига борадиган таркибни шу кунларда эълон қиламан. Лекин жамоанинг ўзаги деярли аниқ. Йиғинда 21 нафар футболчи қатнашди. Соҳибов ва Ҳамробековни қўшсак 23 нафар бўлади".


Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика