UZ

Сўнгги янгиликлар

22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  0 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  6 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   94 21:38Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи  1 20:55Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  69 20:47"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради  2 20:21"Нюкасл" 40 млн фунтга ҳужумчи сотиб олмоқчи  0 19:52Ёшлигидан пулга қизиққан Мемфис, 44 ёшни қаршилаган Сиссе ва бошқалар. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  1 19:45Саудия Арабистони Суперкубоги. "Ал Аҳли" йирик ғалабага эришиб, финалга чиқди  3 19:39Пролига 13-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 19:25"Сўғдиёна" - "Динамо". Таркиблар билан танишинг  7 18:42Opta А Серияда қайси жамоада чемпион бўлиш эҳтимоли катта эканлигини маълум қилди  1 17:50Эшитдик-да! Португалия терма жамоаси собиқ устози Ўзбекистон МТЖда иш бошлаши мумкин   72 17:32Эшитдик-да! CAFA мусобақаси қайси стадионларда ўтказилиши маълум  24 16:47"Арсенал" кутилмаганда Хавертц ўрнига футболчи излашни бошлади  1

Равшан Ҳайдаров: "Рақиб бизга ўйин бермади" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Рақиб бизга ўйин бермади"

"Насаф" - "Динамо" (1:0) учрашувидан сўнг, меҳмонлар бош мураббийи Равшан Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди ва ОАВ ходимларининг саволларига жавоб қайтарди.
Аввало барчани футбол байрами ва яқинлашиб келаётган баҳор айёми Наврўз билан табриклайман. Бугунги ўйинда ғалаба қозонган "Насаф" жамоасини ҳам шу муносабатда табриклаб ўтмоқчиман. Ўйин оғир кечди. Буни билардик ва ушбу баҳсда қарши ҳужум тактикаси қўллагандим. Лекин ўйлаган режаларимиз амалга ошмади.

"Насаф" ҳақли ғалабага эришди. Бу жамоа таркибида бир қатор тажрибали ва кучли футболчилар жамланишган. Улар бугун бизни тўпсиз қолдира олишди ва режаларимизни чиппакка чиқаришди. Асрор Алиқулов ва Зайниддин Тожиев каби футболчиларни захирада қолдирганим боиси, улар жамоамизга яқиндагина келиб қўшилишди ва табиийки жисмоний ҳолати талаб даражасида эмасди. Бу икки нафар футболчини аввалдан биламан ва уларни катта тажрибаси келгусида бизга кўп ас қотиши аниқ.

Олдимизга қўйилган вазифалар ҳақида гапирадиган бўлсам, иложи борича яхшироқ натижага ҳаракат қиламиз. Ўтган йилги натижани яхшилаш асосий вазифамиз.

"Насаф" жамоаси мавсумга яхши тайёргарлик кўргани билиниб турди. "Динамо" билан таққослаганда, улар мавсумга тайёргарликни олий даражада олиб боришди. "Насаф" клуби "Бунёдкор"дан кам жойи йўқ. Бу иккала жамоаларнинг савияси бир даражада деб ўйлайман.

Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика