UZ

Сўнгги янгиликлар

17:23"Машъал" афсонаси Жамшид Ҳасанов фаолиятини якунлади  2 17:07Гвардиола "Челси" билан ўйинда икки ҳимоячисидан айрилди  1 16:50"Бу клуб менинг уйим эди. Келажакда ҳам шундай бўлиб қолади". Сергеев "Пахтакор" билан хайрлашди  5 16:44Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  30 16:32Нурилло Тўхтасинов: "Вадим Абрамовнинг қўлида 3 йил ўйнаганман. Самарқандда мухлисларни хурсанд қилишимиз керак"  1 16:10"Сўғдиёна" Грузиянинг 2 карра чемпионига қарши баҳс юритади  1 15:52Инсайд тасдиқланди: "Хоразм" футболчиси ОКМКга ўтди  1 15:44"Динамо" машғулотлари Championat.asia объективида  3 15:33"Манчестер Юнайтед" клуби Аморим бўйича расмий баёнот берди  8 15:21Breaking! МЮни ёзгача бошқарадиган мураббий номи маълум  11 15:01Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди  21 14:34"Динамо" Тошкентда йиғинни бошлади  3 14:33"Қўқон-1912" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  2 14:05"Тоттенхэм" чап вингер позицияси учун шорт-лист тузди  0 13:38Турсунов — Гонконг чемпионатининг декабрдаги энг яхши футболчиси!  3

Равшан Ҳайдаров: "Ғалабадан бошқа йўл йўқ!" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Ғалабадан бошқа йўл йўқ!"

Бугун Таиланд U19 ва Ўзбекистон U19 терма жамоалари ўртасидаги ўйин олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Равшан Ҳайдаровнинг айтишича, 17 октябрдаги ўйинда икки жамоа учун ҳам қийин ўйин бўлади ва кучли жамоа жаҳон чемпионатига чиқади.

"Бизнинг терма жамоаларга катта вазифалар қўйилгани каби, ишқибозлар ҳам катта ғалабалар кутишади. Ғалабадан бошқа йўл йўқ! Жаҳон чемпионатига чиқишни биз қандай истаётган ва кутаётган бўлсак, Таиланд ҳам шундай кучли истак билан майдонга тушади", - деб гап бошлади Равшан Ҳайдаров.

"Таиланд ажойиб жамоа. Тезлик, куч, ғайрат ва иродаси бўйича шу турнинг энг яхши жамоаларидан бири ҳисобланади. Гуруҳ босқичидаги охирги ўйинлари Таиланднинг ҳар қандай шароитда вазиятни ўзгартиришга қодир жамоа эканлигини кўрсатди. Об-ҳаво, иқлим? Биз бу шароитда биринчи марта ўйнамаяпмиз ва бу ҳақда билар эдик. Шуларни инобатга олиб тайёргарлик кўрганмиз. Икки жамоа учун ҳам қийин, ишқибозлар учун эса қизиқарли ўйин бўлади деган умиддаман", - дейди Ҳайдаров.

Таиланд терма жамоаси бош мураббийи Сасом Побпрасетнинг айтишича, 17 октябрдаги чорак финалда Ўзбекистон фаворит ҳисобланади.

"Эртага биз ютқазиб қўйсак одатий қабул қилиниши мумкин, лекин Ўзбекистон ярим финалга чиқолмаса роса янгилик бўлади. Ўзбекистон кучли жамоа ва уларга қарши ўйин оғир кечади. Қолаверса, таркибимизда муаммолар, жароҳат олганлар бор. Гуруҳ босқичидаги камбэклар чиқмаслиги мумкин, чунки бу ўйин тақдири бир ўйинда ҳал бўлади, 3 та имконият йўқ. Биз бор имкониятимизни ишга соламиз, кучимизни бериб ўйнаймиз, лекин рақибимизнинг кучли эканлигини ҳам тан оламиз", - дейди Сасом Побпрасет.

Ўзбекистон ва Таиланд ўртасидаги чорак финал 17 октябрда Тошкент вақти билан 17:30 да бошланади.

ЎФФ матбуот хизмати
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика