UZ

Сўнгги янгиликлар

11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  1 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  20 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  2 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  1 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  1 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  2 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  141 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0

Равшан Эрматов CAFA ҳакамлар қўмитаси раиси этиб сайланди Янгиликлар

Равшан Эрматов CAFA ҳакамлар қўмитаси раиси этиб сайланди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Марказий Осиё футбол конфедерациясининг ҳакамлар қўмитаси раиси этиб сайланди.

Куни кеча қўмитанинг онлайн йиғилиши бўлиб ўтди. Унда минтақага аъзо мамлакатлар Эрон, Қирғизистон, Афғонистон, Туркманистон, Тожикистон ва Ўзбекистон мутахассислари иштирок этишди. Конференцияни Равшан Эрматов ҳамда ташкилот бош котиби тожикистонлик Улуғбек Каримов олиб борди ва CAFA томонидан минтақада ҳакамликни ривожлантириш, янги босқичга олиб чиқиш ва мусобақаларда замонавий технологияларни жорий этиш борасида фикрлари билан ўртоқлашди. 

Яқин келажакдаги йирик турнирлар бўлмиш октябрь ойидаги U-18 ва ноябрь ойидаги U-15 чемпионатлари, шунингдек, ҳакамларнинг тайинланиши ва замонавий критерийларга мос равишда фаолият олиб бориши айтилди.

Марказий Осиё футбол конфедерацияси томонидан доимий равишда амалий ва назарий курслар ташкил этилиши, ВАР тизими кўникмаларини эгаллаш бўйича машғулотлар, ФИФА ва АФК дастурлари асосда ўқув-йиғинларида иштирок этиши, мунтазам онлайн семинарлар ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика