

Португалиялик мутахассис 2010/11 мавсумдан бошлаб "қаймоқранглилар"ни бошқара бошлаган, айнан ўша йили Рауль Гельзенкирхен клубига ўтган эди.
"Биз Моуриньо билан бир неча марта суҳбатлашганмиз. Бу суҳбатлар жуда позитив бўлган, аммо мен "Шальке"га ўтишга қарор қилиб бўлган эдим" - дейди Рауль.
Рауль 2010 йилдан 2012 йилгача немис клубида ўйнаган, кейин эса 2014 йилгача Қатарнинг "Аль-Садд" шарафини ҳимоя қилган.



