Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"

Оқил Абдубарноев
12 ноя 2025, 11:37
Хорватия ўсмирлар терма жамоаси ҳимоячиси Рауль Кумар U-17 жаҳон чемпионати 1/16 финали доирасида Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

"Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда. Барча ўйинимизда сифат мавжудлиги ва нималарга қодирлигимизга гувоҳ бўлди. Мақсадимизга эришиш учун охиригача курашамиз", деди "Истра" клуби футболчиси.


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Хорватия ўртасидаги беллашув 15 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 20:45 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Хорватия футбол федерацияси