UZ

Сўнгги янгиликлар

12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  0 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  11 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  10 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  17 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  56 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  32 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Расман: "Қизилқум" Шуҳрат Муҳаммадиев ва Бобур Йўлдошевни ўз сафига қўшиб олди Янгиликлар

Расман: "Қизилқум" Шуҳрат Муҳаммадиев ва Бобур Йўлдошевни ўз сафига қўшиб олди

"Қизилқум" ўз сафини кучайтиришда давом этмоқда.

Фаолиятининг аксарият қисмини Тошкентнинг “Локомотив” жамоасида ўтказган, 2016 йил ушбу жамоа билан Ўзбекистон чемпиони бўлган, 2014 – 2016 йилларда Ўзбекистон кубоги ғолиблигига эришган, 2014 йилдан 2016 йилганча, кетма – кет уч йил чемпионат кумуш медалларини қўлга киритган, қолаверса 2012 йилда бир бора Ўзбекистон чемпионатида бронза медалини ўзиники қилган, 2013 йилда Туркияда бўлган ёшлар ўртасидаги жахон чемпионатида терма жамоамизнинг кучли 8 жамоа қаторига киришига ўзининг хиссасини қўшган, тажрибали ҳимоячи Бобурбек Йўлдошев янги мавсумни “Қизилқум” жамоаси либосида бошлайди. 

Бобурбек Йўлдошев хақида қисқача маълумот:

Исми шарифи: Бобур Йўлдошев

Туғилган жойи: Фарғона, Ўзбекистон

Туғилган сана: 08.04.1993. й

Миллати: ўзбек

Амплуа: ҳимоячи

Футболчининг тўп тепган жамоалари: “Локомотив” (Тошкент), “Нефтчи” (Фарғона), АГМК (Олмалиқ)


Эслатиб ўтамиз, 4 январь куни сайтимизда Инсайдер: "Бобур Йўлдошев "Қизилқум" билан келишиб бўлди" номли хабар чиққанди.


Шунингдек, “Машъал” академияси тарбияланувчиси, 2017 ва 2018 йилларда Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси таркибида Ўзбекистон чемпионатида чемпион бўлган, 2013 – 2014 йилларда эса Ўзбекистон чемпионатида бронза медалига эга чиққан, 2013 йилда Ўзбекистон кубоги финалига чиқиб кумуш медалини қўлга киритган. Қаршининг “Насаф”, Муборакнинг “Машъал” ҳамда Тошкентнинг “Локомотив” жамоасида фаолият юритган Шуҳрат Муҳаммадиев 2022 йилги мавсумда “Қизилқум” жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Шуҳрат Муҳаммадиев хақида қисқача маълумот:

Исми шарифи : Шуҳрат Муҳаммадиев

Тўғилган сана: 29.06.1989. й

Туғилган жойи: Шаҳрисабз, Қашқадарё вилояти, Ўзбекистон

Миллати: Ўзбек

Амплуа: Ҳимоячи

Шуҳрат Муҳаммадиев тўп тепган жамоалар:  “Машъал”, “Насаф” , “Локомотив”

Бир неча кун олдин championat.asia Муҳаммадиевнинг "Қизилқум"га ўтаётгани ҳақида хабар берганди. 





Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика