UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  2 17:00Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 0:0 (матнли трансляция)  8 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  1 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  3 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  2 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0

Расмий хабар. Марк Вильмотс Эрон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди Янгиликлар

Расмий хабар. Марк Вильмотс Эрон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

Ниҳоят, уч ойлик танаффусдан кейин Эрон миллий терма жамоаси янги мураббийга эга бўлди.

Бельгиялик мутахассис Марк Вильмотс Эрон футбол федерацияси таклифига кўра терма жамоа бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда федерация президенти Меҳди Таж расман кенг жамоатчиликка маълум қилди. 

50 ёшли мураббий билан ЖЧ-2022 охиригача шартнома тузилди. Маълум бўлишича, Вильмотс Эронга икки нафар ёрдамчиси билан ташриф буюради ҳамда Эрон ФФ йилига ҳар учала мутахассис учун жами 1,5 миллион доллар миқдорида маош тўлаб беради. Шунингдек, маҳаллий ёш мураббийлардан Жавод Некунам ҳам терма жамоа мураббийлар штабида фаолият олиб боради. 

Хабарингиз бор, Осиё Кубоги-2019 якунига етганидан бери Эрон терма жамоаси бош мураббийсиз қолиб келаётганди. Чунки Карлуш Кейруш аллақачон мамлакатни тарк этиб, Колумбия терма жамоасини қабул қилиб олди. Бу орада эронликлар бир нечта мураббийлар билан музокара олиб боришди ва якунда Марк Вильмотс варианти устида тўхталишди. 

Вильмотс янги иш жойидаги илк ўйинини Сурия терма жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 6 июнь куни Теҳронда бўлиб ўтади. Шундан сўнг Эрон Сеулга сафар қилиб 11 июнь куни Жанубий Корея билан ҳам ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика