Расмий хабар: Жанубий Корея бош мураббийи истеъфога чиқарилди!

Narzulla Saydullayev
15 июн 2017, 11:34
ЖЧ-2018 саралашидаги Ўзбекистон терма жамоасининг рақиби Жанубий Корея бош мураббийсиз қолди.

Жанубий Корея Футбол Ассоциацияси германиялик Ули Штилике билан хайрлашишга қарор қилди. Бу ҳақда Корея матбуоти хабар тарқатди.

Штилике 2 йил 9 ойлик фаолиятдан сўнг Жанубий Корея терма жамоасини тарк этди. Жамоа ушбу мураббий бошчилигида 25та ғалаба, 5та дуранг ва 8та мағлубият қайд этди.

Айни пайтда Жанубий Корея ЖЧ-2018 саралашининг "A" гуруҳида 13 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Ўзбекистон 12 очко билан уни таъқиб қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея куни кеча Қатар меҳмони бўлиб 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia