UZ

Сўнгги янгиликлар

13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  1 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  0 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  17 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  7 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  13 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  38

Жанубий Корея футболида ўзгаришлар бошланди Янгиликлар

Жанубий Корея футболида ўзгаришлар бошланди

ЖЧ-2018 саралаш босқичида Қатардан учралган мағлубиятдан сўнг Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи Ули Штилике ишдан бўшатилди.

Шундан бери Корея футбол ассоциациясида ҳам ўзгаришлар рўй бера бошлади. Хусусан КФА техник қўмитаси раҳбари этиб 66 ёшли Ким Хо Гон тайинланди. У шу пайтгача ушбу бўлимни бошқариб келган Ли Ёнг Су ўрнини эгаллади. Ли Ёнг Су 15 июнь куни Шитилике билан биргаликда ўз лавозимидан олинганди.

Янги раҳбар Ким Хо Гоннинг илк иши миллий терма жамоага янги бош мураббий топиш бўлади. Мағлубиятга учраган бўлса-да, кореяликлар ҳамон гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб туришибди. Ж.Корея 31 август куни ўз майдонида Эронни қабул қилади ва 5 сентябрь Тошкентда Ўзбекистон терма жамоаси меҳмони бўлади.

Техник қўмитанинг янги раҳбари Жанубий Корея футболи учун кўп ишларни амалга оширган. Хусусан у мураббийлик қилган пайтда Корея 2004 йилги Олимпиада ўйинларида чорак финалга қадар борган. 66 ёшли мутахассис 1988, 1992 йилги Олимпиада ўйинлари ҳамда 1986 йилги жаҳон чемпионатида ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаган.

Ким Хо Гон 2015 йилдан бери КФА вице-президенти лавозимида ишлаб келаётганди.


Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика