Расмий хабар: Ислом Рашидхонов “Навбаҳор” билан шартнома тузди
27 дек 2019 17:03
Янгиликлар
Расмий хабар: Ислом Рашидхонов “Навбаҳор” билан шартнома тузди
У 2020 йилда “лочинлар” шарафини ҳимоя қилади.
Мазкур футболчи борасида тўхталадиган бўлсак, Рашидхонов 1997 йилнинг 10 октябрида Наманган шаҳрида туғилган. У “Навбаҳор”нинг собиқ футболчиси, жамоамизнинг кўплаб муваффақиятларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган, 1996 йилги “олтин” таркибда ҳам наманганликлар шарафини ҳимоя қилган Дилшод Алиевнинг ўғли.
Ислом Рашидхонов 2016–2019 йиллар давомида Қаршининг “Насаф” клубида тўп тепди.
Биз маҳоратли ярим ҳимоячи Ислом Рашидхоновга янги мавсумда омад ёр бўлиб, чиройли ўйинлари ва голлари билан “Навбаҳор”нинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишини тилаб қоламиз", - деб ёзади “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
Олдинроқ сайтимизда Рашидхоновнинг товон пули 500 миллион сўм эканлиги ва "Навбаҳор" футболчини камроқ нарх эвазига сотиб олмоқчи эканлиги ҳақида ёзган эдик.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар