Расмий хабар: Илҳом Мўминжонов - "Сурхон" бош мураббийи

Narzulla Saydullayev
25 дек 2018, 14:10
ПРО-лига иштирокчиси "Сурхон" клуби янги бош мураббийга эга бўлди.

"Навбаҳор" клуби собиқ устози Илҳом Мўминжонов "Сурхон" клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Сурхондарё вилояти ҳокими Баҳодир Пўлатов бугун мураббийни қабул қилди ва янги ишда омад тилади. Бу ҳақда сайтимизга "Сурхон" клуби матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, "Сурхон" якунланган мавсум ПРО-лига "А" гуруҳида 4-ўринни эгаллаганди. Жамоада Руфат Акрамхўжаев бош мураббий сифатида ишлаб келаётган эди. 


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›