UZ

Сўнгги янгиликлар

08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчига таклиф билан чиқди  0 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  4 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  3 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  4

Расмий хабар: Алиқулов Корея клуби билан шартнома тузди Янгиликлар

Расмий хабар: Алиқулов Корея клуби билан шартнома тузди

2023 йилги мавсумни "Металлург" ўтказган марказий ҳимоячи Муҳаммадали Алиқулов легионерга айланди.

К2 Лигасида иштирок этувчи "Пусан ИПарк" клуби 1979 йилда ташкил этилган. Ўз уй ўйинларини 53769 томошабинга мўлжалланган "Busan Asiad Main Stadium" стадионида ўтказади. Айни пайтда жамоани маҳаллий мураббий Парк Жин Суб бошқармоқда. "Пусан" 4 марта мамлакат чемпиони бўлган, бир марта Корея ФА кубоги, 3 марта Корея Лига кубоги, бир марта Корея Суперкубогини қўлга киритган. 1986 йилда Осиё клублар чемпионатида ғолиб чиққан.

"Пусан" ўтган мавсум К2 лигада иккинчи ўринни эгаллаб К1 лигага чиқиш учун плей-офф ўйинларида иштирок этди. Бироқ финалда "Сувон"га имконият бой берилди.

Маълумот учун, 26 ёшли Муҳаммадали Алиқулов ўтган мавсум "Металлург" таркибида 14 та ўйинда қатнашиб, 2 та сариқ карточка олган эди.

Маълумот учун, Муҳаммадали Алиқулов "Ризеспор" ва Ўзбекистон МТЖ ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқуловнинг акаси ҳисобланади.


Ўзбекистонлик легионерлар сони биттага кўпаяди. Алиқулов Кореяга йўл олмоқда        

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика