Расмий хабар: Акмал Шораҳмедов "Нефтчи"га ўтди

Narzulla Saydullayev
31 янв 2021, 13:06
Янги футбол мавсумига тайёргарлик олиб бораётган "Нефтчи" футбол клуби ўз таркибини янги ижрочилар билан тўлдиришда давом этмоқда.

Бугун куннинг биринчи ярмида, қатор номдор жамоаларда, хусусан АГМК, "Пахтакор","Насаф", "Бунёдкор", "Андижон", "Сўғдиёна", "Навбаҳор" клубларида ва Ўзбекистон миллий терма жамоасида ёрқин фаолият юритган тажрибали Акмал Шораҳмедов "Нефтчи" ПФК билан расмий шартнома имзолади.

Акмал Шораҳмедовга "Нефтчи" олдига қўйилган юқори мақсадларни рўёбга чиқаришда ва клуб шарафини муносиб ҳимоя қилишдаги фаолиятида омадлар тилаб қоламиз", - деб ёзади "Нефтчи" ФК матбуот хизмати.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia