UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  0 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  8 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  23 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0

Расмий хабар: Улуғбек Бақоев "Бухоро" билан шартнома тузди Янгиликлар

Расмий хабар: Улуғбек Бақоев "Бухоро" билан шартнома тузди

«Бухоро» клуби ўз сафига тажрибали ҳужумчи Улуғбек Бақоевни қўшиб олди.
Футболчи "Бухоро" клуби билан шартнома тузди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
 
Бақоев бу борада шундай деди: «Бу оддий қарор эди — "Бухоро" сафида яна ўйнаш таклифидан воз кеча олмасдим. Бу клуб мен учун иккинчи уйим бўлган».

«Ғалаба қозониш истаги ҳеч қачон йўқолмайди ва мен жамоага фойда келтиришга ҳаракат қиламан. Фаолиятимнинг янги босқичини бошлаяпман».

Клуб директори Геннадий Кочнев қуйидагиларни айтиб ўтди: «Ўзбекистоннинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини ўз таркибимизга қўшиб олдик. Уни жуда яхши танийман, клубимиз тарихида у ёрқин из қолдирган. Улуғбек янги тарих ёзиш учун қайтди».

Бақоев 2001 йил "Бухоро" сафида 21та гол урган. Ушбу натижа клуб учун ҳамон рекорд саналади.

Жамоавий ютуқлари
Ўзбекистон чемпиони: 2008
Ўзбекистон кубоги соҳиби: 2008
Қозоғистон чемпиони: 2010
Қозоғистон кубоги соҳиби: 2007
Интертото кубоги соҳиби: 2007

Шахсий ютуқлар
"Бухоро" клуби рекордчиси:  2001 йил (21та гол)
GOAL журнали талқинига кўра Қозоғистонда йил футболчиси: 2012
Sports.kz сайти талқини бўйича "Олмос" соврини соҳиби: 2011, 2012 йиллар
Қозоғистон чемпионати тўпурари: 2004 (22та гол)
Қозоғистон чемпионати тўпурари: 2010 (16та гол)
Қозоғистон чемпионати тўпурари: 2011 (18та гол)
Қозоғистон чемпионати тўпурари: 2012 (14та гол)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика