Расмий хабар: Левандовски "Бавария" билан 5 йиллик шартнома тузди

Narzulla Saydullayev
4 янв 2014, 23:52
Бугун Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски "Бавария" билан шартнома тузди.
Бу ҳақда Мюнхен клуби расмий твиттери хабар берди.

Польшалик ҳужумчи "Бавария" билан 2019 йилга қадар шартнома тузди. Левандовски "Боруссия" билан амалдаги шартномасини якунлаб мана шу ёзда эркин агент бўлиб "Бавария"га ўтади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia