UZ

Сўнгги янгиликлар

04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  15 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  16 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  7 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  1 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  3 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  1 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  1 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  67 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  2 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  5 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  8

Расман: Зоҳир Пиримов АГМКни тарк этди ва эркин агентга айланди Янгиликлар

Расман: Зоҳир Пиримов АГМКни тарк этди ва эркин агентга айланди

Зоҳир Пиримов АГМК жамоасини тарк этгани ҳақида клуб матбуот хизмати хабар қилмоқда.

"АГМК Зоҳир Пиримовнинг кейинги фаолиятида омад тилайди!

Жамоамиз шарафини кўп йиллардан буён ҳимоя қилиб келган қанот ярим ҳимоячиси Зоҳир Пиримов клуб билан тузган шартномаси ниҳоясига етгани боис АГМК билан хайрлашди.

Зоҳир Пиримов жамоадан кетиш олдидан клубга барчаси учун раҳмат айтиб, миннатдорчилик билдирди.

Шу ўринда АГМК футбол клуби Пиримовнинг жамоамиз сафидаги меҳнатини қадрлаб, Зоҳирга ўз миннатдорчилик билдиради. АГМК аҳил оиласи номидан Зоҳир Пиримовнинг келгуси фаолиятида омад тилаймиз!

Маълумот учун: Зоҳир Пиримов 2008-2016, 2018-2019 йиллар давомида жамоамиз шарафини ҳимоя қилган ва АГМК таркибида жами 243 ўйин ўтказиб, 19та гол муаллифига айланган.

Барчаси раҳмат, Зоҳир!", - дейилади АГМК матбуот хизмати берган хабарда.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика