Расман: Зафар Сафаев – "Локомотив" футболчиси!

Sherzod Nurmatov
21 янв 2023, 17:10
"Локомотив" футбол клуби мавсумлар оралиғидаги навбатдаги трансферини эълон қилди.

Ўтган мавсум давомида "Бунёдкор" шарафини ҳимоя қилган дарвозабон Зафар Сафаев эндиликда "Локомотив" аъзоси. 



31 ёшли посбон клуб билан 1 йиллик шартнома имзолади.

Маълумот учун, посбон ўтган мавсум 8 та учрашувда қатнашиб, дарвозасидан 13 та тўп олиб чиққан.

Аввалроқ "Локо" Сафаевни ўз таркибига жалб қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Локомотив" матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›