UZ

Сўнгги янгиликлар

19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  2 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  3 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  3 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  7 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  4 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  2 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  9 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  4 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  15 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  1 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  3

Расман: Янги мавсум Про лигада нечта жамоа кураш олиб бориши маълум Янгиликлар

Расман: Янги мавсум Про лигада нечта жамоа кураш олиб бориши маълум

Теглар :  Про лига
Аввалроқ сайтимиз бу ҳақда маълум маълумотларни тақдим этганди.

Бир неча дақиқа аввал фаолиятини Про лигада давом эттира олмайдиган жамоалар номига ойдинлик киритилди. Шу тариқа лицензиялаш талабини бажариши мумкин бўлган Про лига клублари 6 тани ташкил этиши маълум бўлди: Бухоро, Қўқон-1912, Машъал, Шўртан, Хоразм ва Арал. 

Ассоциация ва Лига ўзаро келишган ҳолда мазкур 6 жамоа қаторига яна икки жамоани шартли равишда киритди: Олимпик Мобиуз ҳамда Дўстлик Тошкент. 2028-йил Лос Анжелесда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига тайёргарлик кўриш мақсадида ташкил этилган Олимпик фарм бундан буён Мобиуз ҳомийлиги ҳамда Ассоциация кафолати остида фаолият олиб боради. Дўстлик Тошкент эса сўнгги икки мавсумни Биринчи лигада ўтказган бўлиб, бир йил аввал Биринчи лига клублари орасидан биринчилардан бўлиб ОФК лицензиялаш жараёнида иштирок этганди.

“Биринчи лига регламенти”нинг 9.3-бандига кўра, якунига етган мавсум натижасига кўра юқори тоифадаги Лигада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган футбол жамоасида регламент ёки меъёрий ҳужжатлар билан боғлиқ чеклов юзага келса (Янгиер қурувчи), унинг ўрни лицензиялашнинг минимал талабига жавоб бера оладиган бошқа жамоа билан тўлдирилиши белгиланган. Шундан келиб чиқиб, Ассоциация ва Лига жорий мавсум Дўстлик Тошкент клубини Про лига учун шартли равишда рўйхатдан ўтказишни лозим деб топди. Мавсум якунига кўра жамоа у ёки бу талабни белгиланган кўринишда амалга ошира олмаса, 2024-йилни қайси ўриндан якунлашидан қатъий назар Биринчи лигага туширилади. 

Про лига иштирокчилари билан келишган ҳолда Лига мусобақани тўрт давра ҳамда 28 турдан иборат форматда ўтказишга қарор қилди. Бунда жамоалар мавсум давомида ўзаро тўрт мартадан тўқнаш келади. Шу тариқа ҳар бир жамоа мавсум давомида 28 та учрашувда иштирок этади. Про лига клублари Ўзбекистон кубоги доирасида минимум 3 тадан учрашувда иштирок этади.

Аввалроқ лигада айнан шунча жамоа қатнашиши тўғрисида хабар бергандик.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика