Расман: Венгер кетади

Mirjalol Normatov
20 апр 2018, 14:02
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер жамоадан кетишини айтди.

"Клуб билан музокаралар ўтказдим ва ушбу мавсум якунланганидан кейин жамоадан кетишим кераклигини ҳис қилдим.

Узоқ йиллар давомида шундай буюк клубни бошқарганимдан миннатдорман. Клубда садоқат ва ҳалоллик билан ишладим. Мухлисларимга, футболчиларга, катта раҳмат айтаман. Жамоанинг ашаддий фанатларига эса фаолиятимни юқори даражада тугатишимга замин яратиб беришларини сўраб қоламан.

Мен сизларни севаман", - деди Венгер клуб матбуот хизматига.

Венгер ушбу мавсум якунланганидан кейин истеъфога чиқади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: arsenal.com