"Хўжанд" ўз тарихида олтинчи марта Тожикистон кубогини қўлга киритди

Оқил Абдубарноев
18 окт 2026, 21:00
Сербиялик мутахассис Милан Миланович бошқараётган "Хўжанд" 2026 йилги Тожикистон кубоги финалида Турсунзода шаҳрининг "Сардор" жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди.

Ҳал қилувчи ўйин Истаравшан шаҳрида ўтказилди. Бу "Хўжанд"нинг мамлакат кубогидаги олтинчи ғалабаси бўлди. Жамоа аввал 1997/98 йилги мавсумда, шунингдек, 2002, 2008, 2017 ва 2021 йилларда совринга эга чиққан.

Ғолибга 200 минг сомони (тахминан 22 минг АҚШ доллари) мукофот пули берилади. "Хўжанд" 2027/28 йилги ОФК Челленж лигасида иштирок этиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›