

"Барселона" расмий сайтининг маълум қилишича, каталонияликлар футболчи учун немисларга 105 миллион евро тўлайди. Бу сумма турли бонуслар ҳисобига ортиши мумкин, яъни бонуслар учун қўшимча миллионлар тўланади.
Дембеле "кўк-анорранглилар" билан 5 йиллик шартнома имзолади. Унинг "Барселона"даги товон пули 400 миллион еврони ташкил этади.
Франциялик футболчи якшанба куни Каталонияга келади ва душанба куни тиббий кўрикдан ўтади.




