

Биринчи даврани "Арал"да ўтказган марказий ҳимоячи Жавоҳир Утамуродов Беларуснинг "Витебск" клуби билан шартнома имзолади.
Утамуродов 2023 йил Ўзбекистонда бўлиб ўтган U-20 Осиё кубогида чемпион бўлган эди.
Эслатиб ўтамиз, Утамуродов 1-даврада Про лига ва Ўзбекистон кубогида жами 12 та ўйинда майдонга тушган.




