Расман: «Сўғдиёна» - «Локомотив» учрашуви Янгиерда ўтказилади

Narzulla Saydullayev
26 мар 2015, 11:57
Олий лиганинг 3-тур доирасидаги «Сўғдиёна» - «Локомотив» учрашуви Янгиер шаҳридаги «Янгиер» стадионида ўтказилиши тасдиқланди.
Сабаби Жиззах шаҳрида барпо этилаётган «Сўғдиёна» марказий стадиони майдон чими апрел ойи биринчи ўн кунлигида тайёр ҳолга келади. Учрашув 3 апрель куни соат 16:00 да бошланади.

Футболга бефарқ бўлмаган барча футбол мухлисларини 3 апрель куни Янгиер шаҳрида ўтказиладиган ушбу учрашувга таклиф этамиз.

Жиззах шаҳридаги «Сўғдиёна» марказий стадиони 18 апрель куни фойдаланишга топширилади ва очилиш маросими ўтказилади. Шу куни «Сўғдиёна» - «Металлург» жамоалари ўртасидаги учрашув янги стадионда ўтказилади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcsogdiana.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›