

"Пахтакор" стадиони матбуот анжуманлари залида бўлиб ўтган тадбир бошида клуб раҳбарияти грузиялик таниқли футбол мутахассиси Шота Арвеладзе билан 1,5 йиллик шартнома имзоланди.

Шота Арвеладзе иккинчи даврадан бошлаб жамоа бошқарувига ўтади.
Шунингдек, Шота Арвеладзе билан биргаликда янги мураббийлар штаби ҳам тасдиқланди.
Унга кўра, Шота Арвеладзега голландиялик мураббий Питер Хюистра, жисмоний тайёргалик бўйича мутахассис Ласло Ямбор, Гоча Ткебучава ҳамда Арчил Арвеладзе ёрдамлашишади.

Матбуот анжуманидан кейин янги келган футболчи, янги мураббийлар штаби ҳамда раҳбарият стадионда мухлисларга тантанали равишда таништирилди.
Матбуот анжумани ҳақида батафсил бироздан кейин сайтимизда ўқийсиз.



